Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:39

Сурхон йўлларидан ўтиш учун танк керак...


Озодликка мактуб йўллаган сурхондарëлик турли хил ваъдалар билан бошқа жойга кўчирилган қишлоқ аҳолисига давлат томонидан ҳеч қандай ëрдам берилмаëтгани¸ йўлларга ҳаттоки тош ҳам тўкиб беришмагани ҳақида ëзди.

"Мен Сурхондарë вилояти Узун тумани Боботоғ ҚФЙ Малик қишлоғининг бошқа жойга кўчирилиб давлат томонидан ҳеч қандай ëрдам кўрсатилмай абгор ҳолда қолаëтганини расмларда акс эттиришга ҳаракат қиламан.

Манзара кўриб турганингиздек бир аҳволда. Ваъда қилинган шароитларнинг биттаси ҳам бажарилгани йўқ. Ëрдам сўраб мурожаат қилинмаган ташкилотнинг ўзи қолмади¸ лекин дардимизни ҳеч ким тингламаяпти ëки тинглашни хоҳламаяпти.

Расмларда бизнинг кўчаларимиз акс этган. Кўчаларни асфальт қилиб берамиз деб ваъда беришди аммо ҳатто тош ҳам тўкишмади.

Қишнинг қорли¸ ëмғирли кунларида лой кўчалардан юришга мажбурмиз.

Машиналар кўчаларда лойга ботиб минг азоб билан чиқади.

Суратда сиз кўриб турган уйларни халқ давлат ëрдамисиз ўз чўнтагидан қурди."

*******************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг, Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг ëки бизга мактуб йўлланг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype, ozodovoz ëки ozodlikonline деб қидиринг.

“OzodMaktub” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси бўлиб, бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG