Линклар

Немцов қотиллигида гумонланганлар билан учрашган ҳуқуқ фаоли сўроқ қилинди


Россия президенти ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари кенгаши вакили Андрей Бабушкин.

Россия президенти ҳузуридаги инсон ҳуқуқлари кенгаши вакили Андрей Бабушкин.

Борис Немцовни қотили, деб кўрилаётган асосий гумонланувчи қийноқ остида иқрор бўлгани ҳақида фикр билдирган россиялик ҳуқуқ фаоли терговчилар тарафидан сўроққа тутилди. Ҳуқуқ ҳимоячиси Андрей Бабушкиннинг айтишича, тергов қўмитаси вакиллари 12 март куни уни “Борис Немцов қотиллигига доир иш бўйича гувоҳ сифатида” сўроқ қилишиган.

Ҳуқуқ фаолига кўра, терговчилар унинг бу ишда гувоҳ сифатида ўтаётгани боис, гумонланувчилар билан учрашишини ман этишган.
11 март куни Заур Дадаев ва яна икки гумонланувчи билан тергов изоляторида учрашгач, Бабушкин Дадаевнинг “қийноқ остида иқрор бўлгани”га ишора қилувчи сабаблар борлигини баён қилган эди.

Асли чеченистонлик собиқ полициячи Дадаев 27 ферваль куни ўлдириб кетилган мухолифатчи иши бўйича беш гумонланувчининг асосийси, деб кўрилмоқда.

Бабушкин билан бирга гумонланувчиларнинг уч нафари билан учрашган “Московский Комсомолец” газетаси мухбири Дадаевнинг ҳуқуқ-тартибот ходимлари у билан бирга ҳибсга олинган дўстини қўйиб юборишни ваъда қилганлари боис Немцовни ўлдирганига иқрор бўлгани тўғрисидаги сўзларидан иқтибос келтирди.

XS
SM
MD
LG