Линклар

Оятуллоҳ Хоманаий АҚШнинг республикачи сенаторлари мактубини қоралади


Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий.

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий.

Эрон Олий руҳонийси Оятуллоҳ Али Хоманаий АҚШ Сенатининг республикачи вакиллари имзо чеккан очиқ мактубни қоралади. Бу мактубда 47 нафар АҚШ сенатори Эрон раҳбариятини Вашингтон билан Теҳрон ўртасида ядровий масалада имзоланажак ҳар қандай келишув бекор қилинишидан огоҳлантирган.

Эроннинг Меҳр агентлигига кўра, 12 март куни Теҳронда қилган чиқишида Хоманаий дунёнинг олти қудратли давлати билан Эрон ўртасида келишувга эришилиши имкони очилиши биланоқ АҚШ рамийлари “қўрсроқ, кескинроқ ва қўполроқ” ҳаракат қила бошлайди, дея баён қилган.

АҚШ сенаторлари 9 март куни Эрон етакчиларига йўллаган мактубга ишора қилиб, Хоманаий Қўшма Штатлар ўзининг “ёлғончи ва ҳиёнаткорлиги” билан танилган, дея қўшимча қилди.

Сенаторлар ўз мактубида ҳар қандай келишув АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама 2017 йилда лавозимини тарк этгач, бекор қилиниши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Эроннинг мунозарали ядровий дастури борасидаги музокаралар келаси ҳафта Швейцарияда давом этади. Музокачилар жорий ой охирига қадар дастлабки келишув, 30 июнгача эса якуний битим имзоланишига ҳаракат қилмоқда.

XS
SM
MD
LG