Линклар

Қозондаги савдо марказида чиққан ёнғинда беш тожикистонлик ҳалок бўлди


Қозон шаҳридаги савдо марказида рўй берган ёнғин қурбонлари беш кишига етди. Қутқарувчилар бино қолдиқлари остида 25 киши қолиб кетган бўлиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Татаристон пойтахтидаги “Адмирал” савдо марказида кеча рўй берган ёнғин оқибатида, расмийларга кўра, 55 киши, жумладан икки полициячи ва икки қутқарувчи жиддий жароҳатланган.

Тожикистоннинг Меҳнат миграцияси масалалари бўйича Россиядаги вакили Иброҳим Аҳмадов, Озодлик билан суҳбатда, ҳалок бўлган беш кишининг барчаси Тожикистон фуқаролари эканини билдирди.

Воқеа жойидаги Озодлик мухбири уч қаватли бинонинг бир қисми қулаб тушганини хабар қилди. Бедарак кетганлар орасида Россия фавқулодда вазиятлар вазирлиги полковниги ҳам борлиги айтилмоқда.

Расмийларга кўра, ёнғин чиққандан кейин бир неча савдогар ўз молларини қутқариб қолиш мақсадида бино ичига кириб кетганча, қайтиб чиқмаган.

XS
SM
MD
LG