Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:01

OzodNazarPlus: Шайх кўргиликлари Каримовга тик гапиргани учун бошланган эди...


11 март куни сўнгги йўлга кузатилган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг 90-йиллар бошида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси лавозимидан бўшатилиб, сўнгра Ватанни тарк этишга мажбур бўлиши - кенг қамровли мавзудирки, жамоатчиликда вақти келиб бу мавзу тўлақонли ёритилар, деган умид бор.

Тажрибали журналист Шароф Убайдуллаев 90-йиллар бошида Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг Олий Кенгашда қилган ва шу пайтгача ҳеч қаерда тилга олинмаган чиқиши ва ундан кейин бошланган кўргиликлари ҳақида айтиб бердики, унинг ҳикояси нафақат марҳумнинг таржимаи ҳолини ўрганувчилар, балки Ўзбекистоннинг энг янги тарихи тадқиқотчилари учун ҳам қимматли информация бўлиши мумкин.

90-йиллар бошида Ўзбекистон Президенти Кадрлар бўйича маслаҳатчисининг биринчи муовини бўлиб ишлаган Шароф Убайдуллаевнинг ҳикоясини OzodNazarPlus рукни остида эътиборингизга ҳавола қилишга қарор қилдик.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:01 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG