Линклар

logo-print

Туркманистонда йиғилишлар, митинглар, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди.

Оммавий тадбир ташкилотчиси тадбирдан энг эрта 15 кун олдин, энг кеч 10 кун олдин маҳаллий ижроия ҳокимияти органини бундан хабардор қилиши лозим.

Қонунга биноан, митинг иштирокчилари юзларини беркитмаслиги, ниқоб ва шахсни аниқлашни қийинлаштирувчи бошқа ашёлардан фойдаланмаслиги, қурол ва қурол ўрнида фойдаланиш мумкин бўлган буюмларни олиб келмаслиги лозим.

Оммавий тадбирларни энг эрта соат 7да бошлашга рухсат берилади ва кечи билан соат 22да тугаши керак.

XS
SM
MD
LG