Линклар

Украина ХВЖдан молиявий кўмакнинг биринчи траншини кутмоқда


Наталья Яресько.

Наталья Яресько.

Украина молия вазири Наталья Яресько Халқаро валюта жамғармаси томонидан тўрт йиллик дастур асосида Украинага ажратилган ёрдам пулининг 5 миллиард долларлик биринчи транши 13 март куни берилиши кутилаётганини маълум мқилди.

Халқаро валюта жамғармаси 11 март куни Украинага 17,5 миллиард долларлик молиявий ёрдам бериш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаган эди.

Яресько 12 март куни Киевда ўтган брифингда 5 миллиард долларнинг 2 миллиард 200 миллиони ўз қийматининг учдан икки қисми даражасида қадирсизланган миллий валюта-Гривнанинг қийматини кўтаришга, 2,8 миллиард доллари эса ҳукумат ислоҳотларига ажратилишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG