Линклар

ЕИ парламенти Немцов ўлими юзасидан халқаро текширув ўтказишга чақирди


Европа Иттифоқи парламенти Россия мухолифатчиси Борис Немцовнинг ўлдирилиши юзасидан мустақил халқаро текширув ўтказиш ташаббуси билан чиқди.

12 март куни қабул қилинган резолюцияда Европа Иттифоқи қонунчилари Немцовнинг ўлдирилишини “Россия энг янги тарихидаги энг йирик сиёсий қотиллик”, деб баҳоланган ва Кремль Россияни "сўз эркинлиги бўғилган қўрқув салтанатига" айлантирмаслиги кераклиги қайд этилган.

Мазкур резолюция Инсон ҳуқуқлари бўйича Кремль кенгаши аъзоси Андрей Бабушкин Немцовни ўлдирганликда айбланиб қўлга олинган чечен миллатига мансуб маҳбуслар билан ҳисбхонада учрашиб, уларга айблов қийноқ ва босим кўрсатиш йўли билан тан олдирилгани тўғрисида баёнот берганидан сўнг янгради.

Мазкур баёнотдан сўнг Андрей Бабушкин Россия терговчилари томонидан сўроққа чақирилган ва унга ҳибсхонадаги маҳбуслар билан учрашиш бундан буён тақиқланган.

Россия мухолифати лидери Борис Немцовни 27 февраль куни номаълум шахслар Москвада Кремль яқинида отиб кетган эди.

XS
SM
MD
LG