Линклар

logo-print

Путин хасталиги ҳақидаги миш-мишлар фонида уни телевизорда кўрсатишди


Russia - Russia's president Vladimir Putin (L) and Russia's Supreme Court chairman Vyacheslav Lebedev at a meeting at Novo-Ogaryovo residence, March 13, 2015

Russia - Russia's president Vladimir Putin (L) and Russia's Supreme Court chairman Vyacheslav Lebedev at a meeting at Novo-Ogaryovo residence, March 13, 2015

Россия давлат телеканали Владимир Путин хасталигига доир миш-мишлар урчиган бир пайтда, Россия президентининг учрашув ўтказгани тўғрисидаги лавҳани эфирга берди. Кремль Путин билан Россия Олий суди раиси Вячеслав Лебедев ўртасида 13 март куни бўлиб ўтганини айтаётган учрашувга доир лавҳа Россия-24 каналида кўрастилди.

62 ёшли Путин 5 мартдан бери жамоатчиликка кўриниш бермагани унинг касаллигига доир гап-сўзларни урчитмоқда. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков давлат раҳбарининг хасталигига доир хабарларни инкор этишда давом этмоқда. Ассошиэйтед Пресс агентлиги билан 12 март куни гаплашган Песков “унинг соғлиғи борасида шубҳа қилишга ҳеч қандай асос йўқ”, дея таъкидлади. “Унинг саломатлиги мутлақо аъло даражада, ҳаммаси яхши”, дея қўшимча қилди Путин матбуот котиби.

Кремль Путин 13 март куни Россия Олий суди раиси Вячеслав Лебедев билан учрашганини таъкидлаб, иккаласи гаплашиб ўтиргани акс этган расмни эълон қилди.

13 март куни Кремль Путиннинг Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашишни режалаштираётганини эълон қилди. Расмий билдиришномада айтилишича, икки президент 16 март куни Санкт Петербург шаҳрида учрашади.

РБК агентлигининг хабар қилишича, Кремль 8 ва 11 март кунлари ўтказилганини айтаётган учрашувларга доир расмлар аввалроқ олинган.

Россия президенти саломатлигига доир миш-мишлар Путин 12-13 март кунларига белгиланган Қозоғистон сафарини қолдириши ортидан янада кучайди. Бунда Қозоғистон расмийларидан бири Рейтерс агентлигига Путиннинг касал бўлиб қолгани ҳақида билдирган эди. Песковнинг Ассошиэйтед Прессга айтишича, мазкур сафар “келаси ҳафта охирларида амалга ошади”.

XS
SM
MD
LG