Линклар

Жон Керри Мисрда "Исломий давлат" ва Эрон ядровий дастурини муҳокама қилмоқда


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Мисрга сафар қилмоқда. У ерда АҚШ расмийси иқтисод мавзусидаги анжуманда иштирок этади ва Миср раҳбарияти учрашиб, хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади.

Вашингтон расмийларига кўра, Керрининг Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ал-Сиси билан билан музокараларида “Исломий давлат” гуруҳига қарши АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция амалиётлари, қўшни Ливиядаги вазият ҳамда Сурияда давом этаётган можаро каби масалалар муҳокама қилинади.

Керри шунингдек, Иордания Қироли Абдуллоҳ Иккинчи ва Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан ҳам учрашувлар режалаштирган.
13 март куни Қизил Денгиз соҳилидаги Шарм аш-Шайх курортида Миср иқтисодий ривожланиши мавзусига бағишлаб ўтказиладиган конференцияда Керри ва Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат масалалари бўйича мутасаддиси Федерика Могерини ҳамда бошқа мамлакатлардан юзлаб делегатлар иштирок этади.

Конференция ташқарисида Керри қатнашиши кутилаётган учрашувларда Эрон билан дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида ядровий келишувга доир музокаралар масаласи ҳам муҳокама қилиниши айтилмоқда.

15 март куни Керри Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф билан учрашиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG