Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:30

​Мухолифат фаоллари Рамзан Қодиров баёнотидан норози


Мухолифат етакчиси Борис Немцов 27 февраль куни Москва марказида, Кремль олдида отиб кетилган эди.
Мухолифат етакчиси Борис Немцов 27 февраль куни Москва марказида, Кремль олдида отиб кетилган эди.

11 март куни Россия мухолифатидаги “Солидарность” ҳаракатининг беш нафар фаоли Чеченистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси олдида якка норозилик намойишларини ўтказди. Норозилик чиқишига келган петербургликлар Рамзан Қодировнинг мухолифат лидери Борис Немцовни ўлдирганликда гумонланаётган шахслар тўғрисида билдирган фикрларга норозилик билдирди.

“Мен Заур Дадаевни ҳақиқий Россия ватанпарвари сифатида танийман. Мен унинг Россияга содиқлигига, Ватан учун ҳаётини беришга тайёр эканига ишонаман”, деб ёзди Instagram саҳифасида Рамзан Қодиров.

Ўтган якшанба куни Москванинг Басманний туман суди сиёсатчи ва мухолифат лидери Борис Немцовн қотиллигида гумонланаётган чеченистонлик Анзор Губашев, Хамзат Бахаев, Тамерлан Эскерханов, Шагит Губашев ва Заур Дадаевларни тергов тугагунига қадар ҳибсда қолдириш тўғрисида қарор чиқарди.

"Солидарность" фаоллари Рамзан Қодировнинг гапларидан норози
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:02 0:00

Қотилликка алоқадорликда гумонланаётган яна бир шахс – Беслан Шаванов, 7 март куни Грознийдаги махсус амалиёт давомида ўзини граната билан портлатиб юборди.

Қўлга олинган айбланувчилардан Заур Дадаевгина ўз айбига иқрор бўлди. Бироқ, кейинроқ ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашув пайтида у ўз иқроридан воз кечди ва аппеляция аризаси билан судга мурожаат қилди.

Мухолифат етакчиси Борис Немцов 27 февраль куни Москва марказида, Кремль олдида отиб кетилган эди.

XS
SM
MD
LG