Линклар

Германия Конституциявий суди ҳижобни тақиқловчи қонунни бекор қилди


13 март кунги суд қарорида ҳижобларнинг тақиқланиши Германияда диний эркинликларни бузиши қайд этилган.

13 март кунги суд қарорида ҳижобларнинг тақиқланиши Германияда диний эркинликларни бузиши қайд этилган.

Германия Конституциявий суди мусулмон аёл ўқитувчилар ҳижоб ўраши мумкин, деган қарор чиқариб, 2003 йилда жорий қилинган тақиқни бекор қилди.

Конституциявий суд 13 март куни қабул қилган қарорида ҳижобларнинг тақиқланиши антиконституциявий чора сифатида Германияда диний эркинликларни бузиши қайд этилган.

Идораси Карлсруе шаҳрида жойлашган суд қарорида айтилишича, ҳижоб ўраш таълим жараёнига “ҳалақит қилишга доир конкрет таҳлика” туғдирсагина уни тақиқлаш мумкин.

Германия суди 2003 йилда, ҳижоб ўраш фақатгина буни тақиқловчи конркет қонун бўлсагина ман қилиниши мумкин, деган қарорини эълон қилган эди. Шундан кейин Германиянинг 16 вилоятида ҳижобни тақиқловчи қонун қабул қилинган эди. Лекин насронийлар ёки яҳудийларнинг диний либосига бундай тақиқ қўлланилмаган.

Ҳижоб ўрагани учун ўқитувчиликка қабул қилинмган икки мусулмон аёл мазкур тақиқ устидан шикоят қилиб, конституциявий судга мурожаат қилган эди.

81 миллионлик Германия аҳолисининг 4 миллиони мусулмондир.

XS
SM
MD
LG