Линклар

logo-print

Украинага рус қўшинлари юборилаётганини хабар қилган аёлга нисбатан жиноят иши ёпилди


Етти боланинг онаси свтелана Двидова шу йилнинг 21 январь куниўз уйида ҳибсга олинган эди.

Етти боланинг онаси свтелана Двидова шу йилнинг 21 январь куниўз уйида ҳибсга олинган эди.

Россия қўшинларининг Украина ҳудудига бостириб кириши эҳтимоли ҳақида бу мамлакат элчихонасига хабар берган россиялик аёлга нисбатан хоинлик айби билан очилган жиноят иши бекор қилинди.

Аёлнинг адвокати Иван Павлов ўзининг Facebook саҳифасида жиноят таркиби йўқлиги боис “Светлана Давидовага нисбатан жиноят иши ёпилди”, дея маълум қилди. Унинг айтишича, “хоинлик бўйича барча айбловлар бекор қилинган”.

Давидованинг қариндошлари ва расмийларга кўра, у ўтган йилнинг апрель ойида Украина элчихонасига қўнғироқ қилиб, у яшайдиган Вязьма шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм аскарлари Украина шарқига жўнатилаётган бўлиши мумкинлиги тўғрисида билдирган.

Етти боланинг онаси Двидова орадан 10 ой ўтиб, шу йилнинг 21 январь куниўз уйида ҳибсга олинган эди. Жамоатчилик орасида бу ҳодиса катта шов-шувни келтириб чиқариши ортидан у 3 февраль куни очиққа чиқарилган эди.

XS
SM
MD
LG