Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:45

Ўзбек жамиятида янги йўлбошчига эҳтиëж пайдо бўлдими?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанозасидан
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанозасидан

Таниқли уламо Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг жанозаси боис Тошкент кўчаларини тўлдирган оломон - руҳий йўлбошчисини йўқотиб янги лидер излаëтган жамоами ëки ижтимоий тармоқда тарқалган тарғибот маҳсулими? 26 йилдан бери раҳбар алмашмаган Ўзбекистонда янги йўлбошчига эҳтиëж пайдо бўлдими? Бу саволлар жавобини Озодликнинг Қурултой эшиттиришида изладик.

Бир неча кундан бери аксар ўзбекистонликлар оғзидан тушмаëтган воқеа - таниқли уламо Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг жанозасига мустақил Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган оломон тўпланди.

Тошкент кўчаларини тўлдирган оломон - руҳий йўлбошчисини йўқотиб янги лидер излаëтган жамоами ëки ижтимоий тармоқда тарқалган тарғибот маҳсулими? 26 йилдан бери раҳбар алмашмаган Ўзбекистонда янги йўлбошчига эҳтиëж пайдо бўлдими? Бу саволлар жавобини Озодликнинг Қурултой эшиттиришида изладик.

Ўзбек жамиятида янги йўлбошчига эҳтиëж пайдо бўлдими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:00 0:00
Бевосита линк

Эшиттиришда қатнашган психолог олим¸ оломон руҳияти ҳақида тадқиқот муаллифи Маҳмуджон Йўлдошев¸ жамиятнинг лидерга эҳтиëжи доимий эканлигига эътибор қаратди.

Журналист Жаҳонгир Муҳаммад назарида Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг жанозасига мустақил Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган оломоннинг жамиятни ўзгартиришга қодир фитрати йўқ.

Эшиттиришда янграган Муҳаммад Солиҳнинг 1980 йилда ëзган мисралари дастур мазмунини белгилади.

Сўзларни яратиб,

Уларга буйсунамиз бир куни.

Ҳар кимнинг бўйнида осилиб турар

Маълум ҳарфлардан ташкилланган cўз.

Дейлик «Аҳмад!»деса уйғонмайман мен,

Уйғонмайман «Тошмат» деб бақирсалар ҳам —

Исмимни билмаса момақалдироқ

Уйғота олмайди мени ҳеч қачон!.

Ўйлаб кўринг энди, қанчалар қийин

Бутун халқни уйғотмоқчи бўлган даҳога.

XS
SM
MD
LG