Линклар

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Владимир Путин фарзанд кўргани ҳақидаги хабарларни тасдиқламади.

Forbes журналининг бу борадаги саволига жавоб берган Песков Путиннинг фарзандли бўлгани ҳақидаги хабарлар ёлғонлигини айтди.

Аввалроқ матбуотда ва ижтимоий тармоқларда спортчи, Давлат думасининг собиқ депутати, айни пайтда эса “Миллий медиа гуруҳ” холдинги директори Алина Кабаева Швейцариядаги клиникалардан бирида ўғил фарзандли бўлгани ҳақида хабар тарқатилган эди. Хабарларда боланинг отаси Путин экани айтилган.

XS
SM
MD
LG