Линклар

Миср ҳукумати пойтахтни Қоҳирадан кўчирмоқчи


Қоҳира кўчаларидан бири.

Қоҳира кўчаларидан бири.

Миср ҳукумати Қоҳира яқинида 7 миллион аҳолига мўлжалланган янги пойтахт қуриш режасини маълум қилди.

Қоҳирада 13 март куни очилган иқтисодий тараққиёт мавзусига бағишланган халқаро анжуманда сўзлаган Миср қурилиш вазири Мустафо Мадболий мазкур режа тафсилотлари ҳақида гапириб берди.

Вазирнинг айтишича, кейинги қирқ йил давомида Қоҳирада аҳоли сони ҳаддан ташқари кўпайиб кетади, бу ижтимоий-маиший ҳаётда бир қатор муаммоларни, жумладан, автотиқинларни янада кўпайтиради. Мадболийнинг айтишича, Қоҳира аҳолиси яқин йилларда икки баробарга кўпайиб, 20 миллион кишига етиши мумкин.

Қоҳира шимолида янги пойтахтнинг қурилиши Мисрда авж олаётган ишсизлик даражасининг озайишига ҳам сабаб бўлиши айтилмоқда. Айни пайтда ҳарбийлар томонидан янги пойтахт қуриладиган ҳудудга йўл солинмоқда.

Мустафо Мадболий янги пойтахт қандай аталиши тўғрисида маълумот бермади.

XS
SM
MD
LG