Линклар

logo-print

Бугун Татаристонда Қозондаги “Адмирал” савдо марказидаги ёнғин қурбонлари хотирасига мотам куни эълон қилинди.

“Адмирал” савдо марказида 11 март куни чиққан ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 кишига етди, яна 19 киши савдо маркази вайроналари остида қолгани тахмин қилинмоқда. “Адмирал”савдо марказидан қутқарувчилар 250 хизматчи ва 400 харидорни олиб чиқишга муваффақ бўлган.

Қозон суди савдо марказини ижарага олган ширкат директорини тергов якунлангунига қадар икки ой ҳибсда сақлаш ҳақида қарор чиқарди. Терговчиларга кўра, ширкат директори Гусейн Гаҳраманов ёнғин пайтида одамларни эвакуация қилинишини уюштирмаган.

XS
SM
MD
LG