Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин 18 март куни Грузиянинг айримачи ҳудуди бўлган Жанубий Осетия билан “иттифоқчилик ва интеграциялашув” шартномасини имзолайди.

Бу ҳақда 13 март куни Кремль матбуот хизмати хабар тарқатди. Хабарда айтилишича, Путин Жанубий Осетиянинг Москва томонидан назорат қилинаётган айримачи ҳукумати раҳбари Леонид Тибилов билан Кремлда учрашади.

Грузия Москва Жанубий Осетия билан иттифоқчилик шартномаси имзолашини кескин танқид қилиб чиқди.

Москва худди шундай шартномани ўтган йили Грузиянинг яна бир айримачи худуди бўлган Абхазия билан ҳам имзолаган эди.

2008 йилда Москва Грузия билан бўлган беш кунлик урушдан сўнг Абхазия ва Жанубий Осетияни мустақил давлат деб тан олган..

XS
SM
MD
LG