Линклар

Бугун Австрия пойтахти Венада Европа Иттифоқи расмийлари Россиядан газга бўлган қарамликни озайтириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Европарламент депутатлари ҳамда Европа Иттифоқининг юқори мартабали расмийлари Украинадаги конфликт туфайли Россия Европа Иттифоқига газ узатишни камайтириши мумкинлигини назардан соқит қилмаётир.

Европа Иттифоқининг қўшничилик алоқлари бўйича комиссари Йоханес Хан Вена анжуманида энергетик масалаларада европа давлатларининг ўзаро ҳамкорлиги масаласида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Делегатлар, шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ортидан Россия газига бўлган қарамликни озайтириш муаммосини ҳам муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG