Линклар

Порошенко сулҳ битимига амал қилиш кузатилаётганини билдирди


Петро Порошенко.

Петро Порошенко.

Украина президенти Петро Порошенко мамлакат шарқида ўқ отишни тўхтатиш шартномаси кучга кираётгани кузатила бошлангани ҳақида баёнот берди.

13 март куни Украинанинг 1+1 телеканалида чиқиш қилган Порошенко: “Бир неча кун давомида бизда ҳарбий йўқотишлар бўлмади... бу деэслакациянинг аста-секин кучга кираётгани белгисидир”, деб айтди.

Бундан бир ой олдин Минскда Украина, Россия, Франция ва Германия раҳбарлари ўтказган музокараларда Украина шарқида ўқ отишни тўхтатиш борасидаги келишим имзоланган эди.

Порошенко 13 март кунги чиқишида, агар мазкур битим исёнчилар томонидан бузилиб, жанговар ҳаракатлар яна бошланса, ўз мамлакати Европанинг 11 давлатидан қурол сотиб олиш бўйича шартномаларга эга эканини эслатиб ўтди.

Порошенко сулҳ битими кучга кираётгани тўғрисида гапираётган бир пайтда УНИАН агентлиги ҳукумат кучлари россияпараст исёнчилар томонидан Пески қишлоғида ўққа тутилгани ҳақида хабар тарқатди.

УНИАН, шунингдек, Мариупол яқинидаги Широқино шаҳрида украин қўшинлари “рус террорчи гуруҳлари” ҳужумига учраганини ҳам билдирган. Айни пайтда Россия ахборот агентликлари Широкинода ўзини Донецк Халқ Республикаси деб эълон қилган тан олинмаган ҳудуд жангчилари ҳукумат қўшинлари томонидан ўққа тутилганини иддао қилмоқда.

XS
SM
MD
LG