Линклар

Украин шифокорларига Надежда Савченкони зиёрат қилишларига рухсат берилди


Украиналик шифокорларга Россия қамоқхонасида ушлаб турилаётган украиналик учувчи Надежда Савченкони зиёрат қилишларига рухсат берилди.

Бу ҳақда Савченконинг адвокати Марк Фейгин бугун журналистларга маълум қилди.

Бу маълумотни Украина Ташқи ишлар вазири Павел Клшимкин ҳам тасдиқлади.

Аввалроқ Надежда Савченко украиналик шифокорлар олдига қўйилмаса очликни қайтадан бошлашаини айтганди.

Савченко ўтган йил ёз ойларидан бери Россия қамоғида ушлаб турилибди.

У Украинанинг Луганск вилоятида россиялик икки журналист ўлимида айбланиб, Москвада суд қилинмоқда.

Бироқ Савченко бу айбловни рад этиб, ўзини россияпарастлар қўлга олгани ва Россияга топширгани ҳақида кўрсатма бераётир.

У қамоқдалиги пайти очлик эълон қилган ва соғлиги ёмонлашгани айтилади.

XS
SM
MD
LG