Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:07

Қозон савдо марказидаги ёнғин қурбонлари сони 17га етди


Россиянинг Қозон шаҳридаги ёнғин рўй берган савдо маркази вайроналари остидан яна бир одамнинг жасади чиқарилди.

Шундай қилиб “Адмирал” савдо маразидаги ёнғин қурбонлари сони 17тага етди.

Қутқарувчилар вайроналар остида яна йигирмага яқин одам қолган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.

11 март куни Қозоннинг “Адмирал”савдо марказида рўй берган ёнғин оқибатида марказнинг 12 минг квадрат метр майдони ёниб кул бўлди.

Ёнғиндан ҳалок бўлганлар орасида камида икки ўзбек фуқароси ҳам бўлгани айтилади.

Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда. Савдо марказидаги ёнғин қассддан содир этилган бўлиши ҳам мумкин, деган тахминлар ҳам бор.

XS
SM
MD
LG