Линклар

logo-print

Россия президенти Владимир Путин 16 март куни Санкт Петербург шаҳрида қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан учрашади.

Бу ҳақда Россия президентининг матбуот ҳизмати бугун маълум қилди.

Кремль расмийларига кўра, бўлажак учрашувда Россия ва Қирғизистон ўртасидаги алоқалар ҳамда Қирғизистоннинг Москва етакчилигидаги Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзолиги масаласи мухокама этилади.

Ушбу хабар 62 ёшли Владимир Путиннинг хасталангани ҳақидаги гап-сўзлар ортидан эълон қилинди. Лекин, Путиннинг матбуот ҳизмати бу гап-сўзларни инкор этди.

Путин 12-13 март кунлари Остонага ташриф буюриши ва у ерда Евросиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо мамлакатлар Қозоғистон ва Беларус раҳбарлари билан учрашиши керак эди.

Лекин, Россия президенти матбуот ҳизмати ушбу ташриф номаълум муддатга кечиктирилганини билдирди.

Ушбу ташрифнинг бекор қилиниши Путиннинг касал экани борасидаги гап-сўзлар яна ҳам кучайишига сабаб бўлди.

XS
SM
MD
LG