Линклар

logo-print

Қозондаги ёнғин ҳодисаси бўйича яна бир киши ҳибс этилди


"Адмирал" савдо марказида ишлаётган қутқарувчилар, 2014 йилнинг 14 марти.

"Адмирал" савдо марказида ишлаётган қутқарувчилар, 2014 йилнинг 14 марти.

Татаристонда Қозондаги “Адмирал” савдо марказида содир бўлган ёнғин бўйича яна бир гумонланувчи қўлга олинди. Татаристонлик терговчиларга кўра, қўлга олинган шахс ёниб кетган бинонинг ижарачиси бўлган “Заря” фирмаси бош директорининг техник хавфсизлик бўйича ўринбосари Николай Каекиндир.

Ундан аввал “Заря” фирмаси директори Гусейн Гаҳраманов икки ой муддатга ҳибс этилганди. Ёнғин ҳодисаси юзасидан хавфсизлик қоидаларини бузганлик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Қозондаги савдо марказида чиққан ёнғинда, сўнгги маълумотларга кўра, 17 киши ҳалок бўлган. Яна шунча одам вайроналар остида бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. “Адмирал” савдо марказида нобуд бўлганлар хотирасига кеча Татаристонда мотам куни, деб эълон қилинганди.

XS
SM
MD
LG