Линклар

logo-print

Арманистон парламент бошқаруви тизимига ўтишга ҳозирланмоқда


Арманистон президенти Серж Саргсян.

Арманистон президенти Серж Саргсян.

Арманистон президенти Серж Саргсян шанба куни мамлакатни президентлик бошқарувидан парламент бошқарувига ўтказишни кўзда тутган конституциявий ислоҳот концепциясини маъқуллади.

Саргсян референдум орқали тасдиқланиши лозим бўлган янги конституция қачон қабул қилинишига аниқлик киритмади. Арманистон президенти конституциявий ислоҳот концепциясида “парламент бошқаруви шакли” афзалликларини қайд қилинганини билдирди, холос.

Ҳозир Арманистонда 1995 йил июлида қабул қилинган ва 2005 йил ноябрида ўтказилмиш референдумда маъқулланган конституция амал қилмоқда. Унда 5 йил муддатга сайланадиган ва умумхалқ сайловида сайланадиган президент давлат раҳбари бўлиб ҳисобланиши қайд этилган. Арманистонда навбатдаги президент сайлови 2018 йилда бўлиб ўтиши керак.

XS
SM
MD
LG