Линклар

Швейцарияда Эрон ядровий дастури бўйича музокараларнинг навбатдаги раунди ўтказилади


АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан навбатдаги музокаралар арафасида, агар Эрон ўз ядровий дастури фақат тинчлик мақсадларига қаратилганини исботлай олса, “яқин кунлар ичида” Вашингтон Теҳрон билан сиёсий битимга келиши мумкинлигини билдирди.

Керри 15 март куни Теҳрон ядровий дастури бўйича Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида сиёсий келишувга эришишга қаратилган музокараларда иштирок этиш учун Швейцариянинг Лозанна шаҳрига бориши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Теҳрон ядровий дастури бўйича томонлар шу йил 31 мартигача бир битимга келишлари керак. Агар музокаралар муваффақиятли якунланса, бу июнь ойида Эрон ва дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида доимий битим имзоланишига йўл очади.

Керри Теҳроннинг ядро қуроли яратишга уринмаётгани ҳақидаги иддаоларини текширувдан ўтказиш эвазига Эронга қарши иқтисодий санкцияларни юмшатишни кўзда тутган битимни тузиш ишида олға силжиш кузатилаётганини қайд этди. Айни пайтда АҚШ Давлат котибига кўра, бу борада томонлар ўртасида“анчагина номувофиқликлар” мавжуд ва бу иш янада олға силжиши учун Эрон “муҳим қадамлар” қўйиши лозим.

XS
SM
MD
LG