Линклар

logo-print

Порошенко “махсус” минтақалар борасидаги қонун лойиҳасини тақдим этди


Ukraine -- Ukrainian President Petro Poroshenko speaks during his joint news conference with Swedish Prime Minister in Kyiv, March 11, 2015

Ukraine -- Ukrainian President Petro Poroshenko speaks during his joint news conference with Swedish Prime Minister in Kyiv, March 11, 2015

Президент Петро Порошенко Россияпараст айирмачилар назорати остида бўлган Украина шарқидаги айрим минтақаларга “махсус мақом” беришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини парламентга тақдим этди.

Президент Порошенко тақдим этган қонун лойиҳаси Украина парламенти – “Верховна Рада”да 14 март куни қайдга олинди.

"Махсус мақом"га лойиқ деб кўрилган ҳудудлар 12 март куни Украина Миллий Хавфсизлик ва Мудофаа Кенгаши томонидан аниқланган эди.

Рада янги қонун лойиҳаси бўйича келгуси ҳафта бошида овоз бериши кутилмоқда.

Минскда 12 февраль куни Украина, Россия, Германия ва Франция раҳбарлари ўртасида эришилган тинчлик шартномасига мувофиқ, Украина парламенти сепаратистлар назорат қилган Донецк Халқ Республикаси (ДХР) ва Луганск Халқ Республикаси (ЛХР) махсус мақомини расман эътироф этиши лозим.

13 март куни икки айирмачи республиканинг раҳбарлари, Александр Захарченко ва Игорь Плотницкий,президент Франсуа Олланд ва Германия канцлери Ангела Меркелни Минск шартномасини татбиқ этиш талаби билан Киевга “босим ўтказиш”ни сўраган эди.

XS
SM
MD
LG