Линклар

logo-print

Кун топишмоғи: Путин қаерда?


Путиннинг оммага кўриниш бермаётганини унинг ўлганига йўйганлар ҳам бўлди

Путиннинг оммага кўриниш бермаётганини унинг ўлганига йўйганлар ҳам бўлди

Ҳозир ижтимоий тармоқларда аксариятнинг оғзида битта савол: Владимир Путин қаерда?

Кимдир уни касал деса, кимдир ўлдига чиқарган, кимдир генераллар билан ўраб олинган деса, кимдир кўзи ёриган маъшуқасининг ёнида, дейди.

Хуллас, ҳамма – сиёсатшуносу мухолифатчилар, савдогару мардикорлар - фол очиш билан овора.

62 ёшли Путин деярли ўн кундан буён жамоатчиликка кўриниш бергани йўқ.

11 март куни эса унинг Қозоғистонга сафари бекор қилинди.

Рейтерс ахборот агентлиги буни Путиннинг беморлиги билан изоҳлади.

Аммо ўша куннинг ўзидаёқ унинг матбуот котиби мазкур хабарни рад этди.

Песковнинг ишонч билан айтишича, Владимир Владимировичга ҳеч нима бўлгани йўқ, фақат иш тартиби жуда ҳам тиғиз.

Аммо деярли барча рус каналлари президентнинг Карелия губернатори билан бўлган эски видео тасвирларини гўёки янгидек айлантиряпти.

Одамларни тинчлантиришга уриниш хуллас, дея хулоса қилади фейсбукчилардан бири.

Лекин бу уриниш акс таъсир кўрсатаётгани аниқ.

Ёпиқ мамлакатларда ҳамма тахминлар билан яшайди.

Тўғри, Россияни унчалик ҳам ёпиқ мамлакат деб бўлмайди.

Ҳарҳолда, Россия Шимолий Корея эмас.

Аммо уни ғарб давлатлари билан ҳам тенглаштириб бўлмайди асло.

Бу масалада Кремлда ўтирганлар "Ота"дан ўрнак олсин, деди мен билан ёзишган фейсбукдошим.

Бир неча ойча олдин Ислом Каримовнинг оғир бемор бўлгани ҳақидаги хабар яшин тезлигида ижтимоий тармоқларни босиб кетди.

Бироқ Ўзбекистон ҳукумати Кремлдагиларга ўхшаб баёнот бериб ўтирмади.

Ислом Каримовнинг вилоят фаоллари билан бўлган йиғинини бир кўрсатди, тамом вассалом.

Хулосани ўзингиз чиқариб олаверинг.

Ўзбекона жавоб, хуллас.

Раҳбарлари нима иш қилаётганидан яхши хабардор бўлган эркин мамлакатлардаги фуқаролардан фарқли ёпиқ мамлакатларда раҳбарларнинг нима билан бандлигини билиш шарт эмас.

Фуқаролар иши – солиқ тўлаш, қонунларга сўзсиз риоя қилиш, концерт томоша қилиш, беш йилда бир бошлиқлар айтган шахсга овоз бериш ва жим ўтириш.

Хулоса ўрнида...

Ҳозиргача аниқ жавобни бир дўстим берди: Путиннинг қаердалигини унинг ўзи билади!

Сирожиддин Ислом

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG