Линклар

Россия президенти Владимир Путин беморлиги туфайли бир неча кундан буён жамоатчиликка кўриниш бермаётир.

Ҳозирда у Новгород вилоятидаги қароргоҳида даволанмоқда.

Бу ҳақда "Дождь" телеканали ўз манбаларига таяниб хабар тарқатди.

Аввалроқ Россия президентининг матбуот котиби, Дмитрий Песков, президент соғлиги "жойида" эканини айтган, бироқ унинг қаердалиги ва жамоатчиликка кўриниш бермаётгани ҳақидаги хабарларни шарҳлашдан бош тортганди.

16 март куни Путиннинг Санкт-Петербургда Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан учрашиши режаланган.

XS
SM
MD
LG