Линклар

logo-print

Покистонда черков яқинидаги портлашлардан 14 киши нобуд бўлди


Маълумотларга кўра, Покистонда 3 миллион чоғли насроний истиқомат қилади.

Маълумотларга кўра, Покистонда 3 миллион чоғли насроний истиқомат қилади.

Покистон шарқидаги Лоҳур шаҳрида жойлашган насронийларнинг икки черковига қилинган ҳужум оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Вилоят бош шифокори Зоҳид Парвезга кўра, мазкур ҳужумларда камида 70 киши яраланган.

Покистон давлат телевидениеси хабарига кўра, портлашлар черков олдида якшанба кунги ибодат бошланиши арафасида содир бўлган.

Портлашлардан кейин оломон террорчилик ҳужумига алоқадор деб гумонланган бир кишини ёқиб юборган.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни “Таҳрики Толибон” ҳаракати ўз зиммасига олди.

Покистон бош вазири Навоз Шариф черковлар яқинида содир этилган ҳужумни қоралаб, портлашда ҳалок бўлган ва яраланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик изҳор этди.

XS
SM
MD
LG