Линклар

logo-print

Озарбайжон пойтахти Бокуда 15 март куни юзлаб одам нарх-наво ошиши ва миллий валюта – манатнинг қадрсизланиши туфайли юзага келган бошқа салбий оқибатлар юзасидан норозилик билдириш учун митингга чиқди.

“Талончилик ва ёлғончиликка чек қўйилсин” шиори остида ўтган митинг Демократик кучлар миллий кенгаши томонидан уюштирилди.

Норозилар қўлларида “Манат қотиллари жазолансин”, “Сайловлардаги сохтакорликлар тугатилсин” ва бошқа шу каби шиорларни тутиб турдилар.

Демократик кучлар миллий кенгаши раҳбари Жамил Гасанли акция олдидан Facebook тармоғидаги ўз саҳифасига қилинган ҳужумни саҳифадаги чақириқ туфайли намойишга кўпроқ одам келишининг олдини олиш учун расмийлар томонидан амалга оширилган ҳаракат ўлароқ баҳолади.

Озарбайжон Марказий банки февраль ойида манатнинг курсини кескин девальвация қилиши ортидан манат долларга нисбатан 33,5 фоизга, еврога нисбатан эса 30 фоизга қийматини йўқотган.

Ташкилотчилар Бокудаги митингда 10 минг киши иштирок этганини иддао қилдилар, бироқ бу рақамни мустақил манбалар томонидан тасдиқлатишнинг имкони бўлмади.

XS
SM
MD
LG