Линклар

Атамбаев Путин билан учрашиш учун Санкт-Петербургга йўл олди


Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев (ч) ва Россия президенти Владимир Путин (ў).

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев (ч) ва Россия президенти Владимир Путин (ў).

Алмазбек Атамбаев Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Санкт-Петербург шаҳрига учиб кетди, дея маълум қилади Қирғизистон президентининг матбуот хизмати.

Расмий маълумотларга кўра, икки давлат раҳбари учрашувида Қирғизистон-Россия ҳамкорлигининг долзарб масалалари, қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳамда Евросиё иқтисодий иттифоқи доирасида бўлажак ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Атамбаев ва Путин учрашуви Россия президенти ўзини ёмон ҳис қилаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган бир пайтга тўғри келди. Аввалроқ Путин режаланган бир неча учрашувни бекор қилган ва 5 мартдан буён оммага кўриниш бермай келаётганди. Бу ҳақда гапирган россиялик расмийлар Путиннинг сиҳати жойида эканини қайта-қайта таъкидлаганлар, бироқ унинг нима учун жамоатчиликка кўриниш бермаётгани юзасидан бирор изоҳ бермаганлар.

XS
SM
MD
LG