Линклар

logo-print

Брянскдаги автоҳалокатда ўзбек муҳожирлари нобуд бўлди


Россиянинг Брянск вилоятида якшанба оқшомида содир бўлган автоҳалокатда нобуд бўлган кишилар сони 15 кишига етди.

ИТАР-ТАСС агентлигининг вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, аварияда ҳалок бўлган 14 йўловчи ва тан жароҳати олган 4 киши ўзбекистонлик муҳожирлардир.

Йўл-транспорт ҳодисаси ўзбек муҳожирларини олиб кетаётган Mercedes-Benz Sprinter микроавтобуси қарши йўлга чиқиб, Renault русумли юк машинаси билан тўқнашиши натижасида юзага келгани айтилмоқда.

Микроавтобус ҳайдовчиси воқеа жойида нобуд бўлган, юк машина ҳайдовчиси эса жароҳат олган.

Автоҳалокат ўзбек муҳожирлари Россияда юриш муҳлатини чўздириш учун кириш-чиқиш муҳрини бостиргани Украина чегарасига бориб, ортга қайтаётган пайтда содир бўлган.

XS
SM
MD
LG