Линклар

VimpelCom ўз бошлиғининг кетиши Гулнора жанжали билан боғлиқ эмас, демоқда


Russia -- People walk in the head office of Beeline, a brand owned by telecoms group Vimpelcom, in Moscow, August 7, 2013.

Russia -- People walk in the head office of Beeline, a brand owned by telecoms group Vimpelcom, in Moscow, August 7, 2013.

Ўзбекистондаги Beeline мобил оператори эгаси ҳисобланган VimpelCom ширкатининг бош ижрочи директори Жо Лундер истеъфога кетишини эълон қилди. Бу ҳақда VimpelCom ​ширкати Ўзбекистонда бизнес қилиш учун Гулнора Каримовага миллионлаб доллар пора бергани билан боғлиқ жанжал фонида эълон қилинди. Лекин ширкат вакиллари бошлиқнинг ишдан кетиши жанжал билан боғлиқ эмас демоқда.

Ўтган ҳафта охирида VimpelCom ширкатининг бош директори истеъфога чиқишини эълон қилди. Телеком ширкатига қарийб беш йилдан бери раҳбарлик қилган Жо Лундер 13 апрелдан бошлаб лавозимидан кетиши ва унинг ўрнига Жан-Ив Шарле тайинлангани билдирилди VimpelCom 13 март куни эълон қилган пресс-релизда.

Бош қароргоҳи Амстердамда жойлашган VimpelCom Ўзбекистондаги бизнеси боис Ҳолландия ва АҚШ расмийлари томонидан тафтиш қилинмоқда. Терговчилар VimpelCom ўзининг Ўзбекистондаги шўъбаси – Beeline мобил оператори фаолиятини кафолатлаш учун бу мамлакат президентининг қизи Гулнора Каримовага миллионлаб АҚШ доллари миқдорида пора берганини гумон қилмоқда.

VimpelCom матбуот вакили Артём Минаев ширкат раҳбарининг истеъфога кетиши жанжал билан боғлиқ эмаслигини билдирди.

- Бу Жонинг шахсий қароридир ва ширкат ичида рўй бераётган ҳодисаларга боғлиқ эмас. У VimpelComда анчадан бери ишлайди ва 1999 йилдан бери VimpelCom билан алоқалари бор. У бошқа соҳаларда ҳам фаолият қилишга қизиққани боис бу қарорни қабул қилди. У ҳозирда сармоялар билан шуғулланувчи APAX компаниясига маслаҳатлар бермоқда,- дейди VimpelCom матбуот вакили.

Артём Минаевнинг билдиришича, Ҳолландия ва АҚШ ҳукуматлари VimpelCom устидан олиб бораётган тафтишлар давом этмоқда. Бу тергов доирасида Жо Лундер ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан сўроққа тутилган.

VimpelCom ҳам Takliant фирмаси ҳисоб рақамларига бир неча йил давомида миллионлаб доллар миқдоридаги маблағларни ўтказиб турган.

VimpelCom ҳам Takliant фирмаси ҳисоб рақамларига бир неча йил давомида миллионлаб доллар миқдоридаги маблағларни ўтказиб турган.

Beeline билиан боғлиқ жанжал чиқиши ортидан, VimpelComнинг 33 фоизига эгалик қиладиган Норвегиянинг Telenor компанияси бош ижрочи директори Йон Фредрик Ваксаас ўтган йилнинг декабридан VimpelCom назорат кенгашидан чиқишини эълон қилган эди.

VimpelComнинг Ўзбекистондаги бизнеси билан боғлиқ жанжал Швециянинг TeliaSonera компанияси устидан очилган жиноят ишига ўхшашдир. Швед ширкати ҳам Ўзбекистондаги шўъба корхонаси – Ucell мобил оператори фаолиятини кафолатлаш учун Гулнора Каримова назорат қилиши айтиладиган Takliant фирмаси орқали 350 миллион АҚШ доллари миқдорида пора берганликда гумон қилинмоқда.

Ўтган йилнинг кузида сиздирилган ҳужатларга кўра, VimpelCom ҳам Takliant фирмаси ҳисоб рақамларига бир неча йил давомида миллионлаб доллар миқдоридаги маблағларни ўтказиб турган.

Vimpelcom 220 миллиодан ортиқ мижозга ҳизмат қилувчи дунёдаги еттинчи йирик телеком ширкати ҳисобланади. Унинг асосий ҳиссадори Россия миллиардер Михаил Фридманга тегишли “Альфа групп” ҳамда Нровегиянинг Telenor компанияларидир.

XS
SM
MD
LG