Линклар

10 кундан ортиқ бедарaк бўлган Путин пайдо бўлди


Россия Президенти Владимир Путин. Санкт Петербург 2015 йил, 16 март.

Россия Президенти Владимир Путин. Санкт Петербург 2015 йил, 16 март.

Россия Президенти Владимир Путин кейинги 10 кун ичида илк бор жамоатчиликка кўриниш берди. 5 мартда ғойиб бўлган Путин 16 март куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев билан Санкт Петербургдаги Константин қасрида учрашди.

Ўзининг саломатлигига доир гап-сўзлар ва 10 кундан ошиқроқ жамоатчилик кўзига кўринмаганини изоҳлар экан Путин: “миш-мишларсиз ҳаёт зерикарли бўларди”, дея ҳазил қилган бўлди.

Хабарларга кўра, Атамбеав Путиннинг “аҳволи аъло даражада” эканини таъкидлаб, россиялик ҳамкасби уни Константин қасрида айлантирганини гапириб берган. Икки президент учрашувдан олдин журналистлар олдига чиқиб, бир-бирининг қўлини қисишди.

Путиннинг ғойиб бўлиши унинг саломатлигидан ташқари, Россия ҳокимиятидаги турли кучлар ўртасида зиддият кучаяётгани тўғрисидаги гап-сўзларни ҳам урчитди.

XS
SM
MD
LG