Линклар

АҚШ ва Эрон ташқи ишлар вазирлари битимга эришиш масаласини муҳокама қилмоқда


АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри ва Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавад Зариф Теҳроннинг мунозарали ядровий дастурига доир келишувга эришиш масаласини музокара қилгани 16 март куни Швейцарияда учрашишди.

Лозанна шаҳридаги учрашув Эрон ядровий дастурини қисқартишга қаратилган дастлабки келишув имзоланиши учун жорий ой охирига қадар белгиланган муҳлат тугаши арафасида ўтказилмоқда. Эронга нисбатан халқаро санкцияларнинг юмшатилиши эвазига, уранни бойитиш дастурини қисқартиришни кўзда тутувчи якуний битим шу йилнинг 30 июнига қадар имзоланиши керак.

Керри-Зариф учрашувидан олдин, 15 март куни америкалик ва эронлик дипломат ва техникавий мутахассислар музокара ўтказди.

Зариф жорий ҳафта охирида Қўшма Штатлар ва музокараларда иштирок этаётган қолган давлатлар расмийлари билан учрашади. Эрон билан музокара қилаётган 5+1 гуруҳига АҚШдан ташқари Британия, Германия, Россия, Франция ва Хитой киради.

Керри 15 март куни Мисрда қилган чиқишида, келишувнинг имзоланишига ҳалақит бераётган муаммоларнинг асосий қисми техникавий эмас, “сиёсийдир”, дея баён қилди.

XS
SM
MD
LG