Линклар

Талант Раззаков: Сурияга кетаётганларнинг 80 фоизи ўзбеклар

  • Шерзод

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси полковниги Талант Раззаков.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси полковниги Талант Раззаков.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси полковниги Талант Раззаков Озодлик радиосига берган суҳбатида Қирғизистондан Сурияга “жиҳодга” кетганларнинг ва кетаётганларнинг 80 фоизи ўзбеклар экани аниқланганини маълум қилди.

Қирғизистон расмий идоралари тарқатган хабарларда “Исломий давлат” жангарилари сафида айни пайтда 230 қирғизистонлик борлиги,урушда қирғизистонлик 30 жангари ҳалок бўлгани, жангарилар сафига қўшилган қирғиз фуқароларининг 30 нафари аёл экани айтилади.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси полковниги Талант Раззаков бу маълумотларга қўшимча равишда, Озодлик радиосига берган интервьюсида, “Исломий давлат”га қўшилаётган қирғизистонликларнинг 80 фоизи ўзбеклар экани тўғрисида маълумотлар борлигини айтди:

- “Исломий давлат”га қўшилганларнинг 80 фоизи ўзбек миллатидаги Қирғизистон фуқаролари бўляпти. Бу ҳолат бизни жуда ташвишлантирмоқда. Бу масалада “қандай чора –тадбирлар кўриш керак? тушунтириш ишларини олиб бориш билан чекланиш керакми ёки конун доирасида бошқа қатъийроқ чораларни кўриш керакми?” деган савол устида давлат органлари қаттиқ бош қотираяпти,- дейди Талант Раззаков.

Суҳбатдошимизга кўра,ҳозирда Қирғизистон куч ишлатар тизимлари нима учун “Исломий давлат” сафига қўшилаётганларнинг асосий қисми ўзбеклар бўлаётгани, бунга туртки бераётган омиллар ҳақида таҳлилий тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Талант раззоқов бу борадаги бир қатор тахминларни айтиб ўтди:

- Бизнингча, бунга биринчидан, ўзбек ёшлари, ўзбек жамоатчилиги орасида динга бўлган қизиқиш бошқалдарга қараганда анча кучлироқ экани сабаб бўлмоқда. Яна бир жиҳати эса чет давлатларида динга алоқадор ўзбек ташкилотларининг кўплиги билан боғлиқ. Масалан, Саудия Арабистонида, бизнинг билишимизча, юз мингга яқин ўзбек яшайди. Уларнинг орасида Салафизм, Ваҳобийлик йўналишидаги ташкилотларга аъзолик оммалашган. Мана шу каби давлатларда яшовчиларнинг айримлари Қирғизистондаги ўзбек миллатига мансуб одамларга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин, - дейди Талант Раззаков.

Қирғизистон фуқароларини Сурияга жўнатиш схемаси. 1. Авиақатновлар орқали- Бишкек ва Ўшдан Истанбулга; 2. Россия орқали Анқара ёки Истанбулга; 3. Истанбул ёки Анқара орқали Сурияга.

Қирғизистон фуқароларини Сурияга жўнатиш схемаси. 1. Авиақатновлар орқали- Бишкек ва Ўшдан Истанбулга; 2. Россия орқали Анқара ёки Истанбулга; 3. Истанбул ёки Анқара орқали Сурияга.

Унга кўра, бундан ташқари Покистон ҳамда Афғонистонга ўқиш учун қонуний ва ноқонуний йўллар орқали кетган фуқаролар бор. Улар ҳам Қирғизистонга диний жиҳатидан катта таъсир ўтказиш салоҳиятига эга.

Талант Раззаковга кўра, Бугунги кунда халқаро хамжамият “Исломий давлат”нинг яшашга хаққи йўқ”, деган қарорга келган ва бу ташкилот эртами кечми йўқ қилинади.

Қирғизистон куч тизимларини “Исломий давлат” йўқ қилингач, унинг сафида бўлган жангарилар қаерга боради ва қандай фаолият юрита бошлайди, деган савол қизиқтирмоқда.

-Масалан, бугунги кунда Афғонистонда “Исломий давлат”нинг таъсири жуда кучли. Ҳозир Афғонистонда Толибон билан “Исломий давлат”нинг ўртасида кучли рақобат юзага келгани кузатилмоқда. Биз ҳозир масаланинг мана шу жиҳатини ўйланишимиз керак. Албатта, бизнинг фуқароларнинг у ерга бориши аянчли,улар динни яхши билмагани, динга қизиққани, бироқ нотўғри қарорга келгани учун, алданиб қолганликлари сабабли у ерларга кетишмоқда. У ерга фақатгина ўзбекларимиз эмас, руслар ҳам кетмоқда. Масалан, россиялик таниқли киноактёр ҳам бориб, вафот этди у ерда, - дейди Талант Раззаков. .

Қўшимча қилиб ўтиш керакки, сўнгги пайтларда Қирғизистонда Суриядан қайтиб келган фуқаролар тез-тез қўлга олинмоқда. Сўнгги бир йил ичда, Суриядаги жангарилар сафида жанг қилганлар ва Қирғизистон ҳудудида Суриядаги исломчи жангарилар сафига одам ёллашга доир 83 ҳолат фош этилган.

Куни кеча эса Ўш вилоятида Суриядаги жангларда иштирок этгани айтилаётган икки фуқаро судланди. Ўш вилояти қарашли Қорасув туманининг икки яшовчиси суд ҳукми билан 5 ва 9 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ўтган ҳафтада Ўш вилоят суди Сурияга кетганлар билан боғлиқ бошқа бир ишни қараб чиққан. Унда айбланувчиларни 2 йилдан 16 йилгача озодликдан маҳрум этиш сўралганди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси“Исломий давлат” гуруҳи каби радикал ташкилотлар мамлакат жануби ва Ўзбекистоннинг Андижон вилоятида илдиз отаётгани ҳақида март ойининг бошларида расмий маълумот тарқатган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG