Линклар

Покистон ҳукумати бир куннинг ўзида 12 нафар олий жазога ҳукм қилинган эркак маҳбусни дорга осди.

Кузатувчиларга кўра, 17 март ўтган йили декбрь ойида мамлакатда ўлим жазосига қўйилган мораторий бекор қилинганидан бери энг кўп маҳбус қатл этилган кун бўлди.

Ички ишлар вазирлиги маълумотида айтилишича, сешанба куни дорга осилган маҳбуслар орасида нафақат террорчилар, балки қотиллар ва героин сотиш биган шуғулланганлар ҳам бор.

Покистон Бош вазири Навоз Шариф 17 декабрда, Толибон жанггариларининг Пешовардаги мактабга қилган ҳужумидан бир кун ўтиб ўлим жазосига қўйилган мораторийни бекор қилган эди.

Бутун дунёни ларзага солган ҳужумда 132 нафар ўқувчи ва 9 нафар ўқитувчи ҳалок бўлган эди.

Ўшандан бери мамлакатда 29 киши қатл қилинган. Уларнинг аксари жанггарилар экани айтилади.

Бироқ ўтган ҳафта Исломобод ҳукумати олий жазога ҳукм қилинган ва апелляция аризаси қондирилмаган маҳбусларни ҳам қатл қилишга қарор қилгани аниқ бўлди.

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Покистонда олий жазо ҳукми билан якунланган ишлар орасида баҳслилари кўп эканини айтишади.

Айни дамда Покистонда саккиз мингдан ортиқ ўлим жазосига ҳукм қилинган маҳбус бор.

XS
SM
MD
LG