Линклар

logo-print

Ўзбекистон Афғонистонга 1,5 млрд кВт/соат электр энергия эскпорт қилади


Ўзбекистон жорий йилда Афғонистонга 1,5 млрд кВт/соат электроэнергия етказиб беради.

2015 йилда электроэнергия ишлаб чиқариш прогнозлари бўйича қабул қилинган ҳукумат қарори ҳақида 12news.uz нашри хабар берди.

Ҳукумат тасдиқлаган прогноз кўрсаткичларига кўра, 2015 йилда электроэнергиянинг 50,5 млрд кВт/соат миқдорини иссиқлик электр станцияларида, қолган 5,1 млрд кВт/соат қисмини гидро электр станцияларида ишлаб чиқариш режаланган.

Ўтган йили Ўзбекистонда 55 млрд кВт/соат миқдорида электр энергияси ишлаб чиқаргилган бўлиб, бу йил ўсиш суръати 2,33 фоизни ташкил этиши айтилмоқда.

Ўзбекистон Афғонистондан ташқари Туркманистон, Эрон ва Тожикистонга ҳам электр энергиясини экспорт қилади.

XS
SM
MD
LG