Линклар

Россия қамоқхонасида ушлаб турилаётган украиналик учувчи Надежда Савченко очликни қайта бошлагани ва озод этилмаса ўлишга тайёрлигини билдирди.

"16 мартдан очликни қайта бошладим ва бу Украинага қайтгунимча ёки Россиядаги ҳаётимнинг энг сўнгги кунигача давом этади", - дейилади Савченконинг қамоқдан чиқарган хатида.

33 ёшли украиналик учувчи Савченко ўтган йил ёз ойларидан бери Россия қамоғида ушлаб турилибди.

У Украинанинг Луганск вилоятида россиялик икки журналист ўлимида айбланиб, Москвада суд қилинмоқда.

Бироқ Савченко бу айбловни рад этиб, ўзини россияпарастлар қўлга олгани ва Россияга топширгани ҳақида кўрсатма бераётир.

XS
SM
MD
LG