Линклар

logo-print

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев олдинлан эълон қилмасдан Молдовага ташриф қилгани учун ўз мамлакатида танқидга учради.

Қирғизистонлик мухолифатчи депутат Равшан Жиянбеков президент Атамбаевдан Молдовага қилган гизли ташрифи ҳақида жамоатчиликка тушунтириш беришни талаб қилди.

Хабарларга кўра, Алмазбек Атамбаев 15 март куни Кишиневда бир неча соат бўлган ва Молдова Демократик партияси раисининг муовини Влад Плахотниуц билан учрашган.

Эртаси куни эса Қирғизистон президенти Россиянинг Санкт Петербург шаҳрида Россия раҳбари Владимир Путин билан сўзлашувлар олиб борди.

Қирғизистонлик мухолифатчи Равшан Жиянбеков президент Атамбаевдан нима учун Молдова ташрифи ҳақида жамоатчиликка олдидан эълон қилмагани тушунтириш беришни, Плахотниуц билан нималарни мухокама этгани ва хусусий учоқдаги ташриф учун ким пул берганини очиқлашни талаб қилди.

Президент Атамбаевнинг матбуот вакили Сапар Исақов қирғиз раҳбари Молдовага ташриф қилганини тасдиқлади ва унинг бу ташрифи Қирғизистон Республикаси манфаатлари доирасида амалга ошганини билдирди.

XS
SM
MD
LG