Линклар

Тошкентнинг айланма йўлида ("бетонка") йўловчи ташувчи "Мерседес" автобуси ёниб кетди.

Ёнғин 17 март куни тушдан кейин юз берди.

Гувоҳларга кўра, қурбонлар йўқ, жароҳат олганлар борасида ҳеч нарса маълум эмас.

Ҳодиса жойига ўт ўчирувчилар ва милиция ходимлари етиб борган. Гувоҳларнинг айтишича¸ ўт ўчириш машиналари йўл тирбанд бўлгани туфайли воқеа жойига кеч етиб борган.

Автобуснинг мотордан чиққан ёнғин салонга туташгани тахмин қилинмоқда.

Йўловчилар тез орада эвакуация қилинган. ​

Ёнғин туфайли тирбандлик юзага келгани хабар қилинади.

Бу ўтган йилдан буён Тошкентда автобус ёниши билан боғлиқ Озодликка маълум бўлган еттинчи ҳодисадир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG