Линклар

Ўзбекистоннинг 2015 йилги суперкубоги соҳиби “Локомотив” Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босчқичининг 3-тур учрашувида Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасига 6:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Доҳада ўтган ўйиндаги ғалабадан сўнг қатарлик клуб “С” гуруҳидаги пешқадамликни янада мустаҳкамлаб олди.

Вадим Абрамов жамоаси эса уч учрашувдан сўнг бир очко тўплаган ҳолда гуруҳда сўнгги ўринда бормоқда.

Яна бир тошкентлик клуб – “Бунёдкор” ҳам 3-тур учрашувида қатарлик жамоага мағлуб бўлди. Тошкентда ўтган ўйин 0-1 ҳисобида “Лахвия” ғалабаси билан якунланди.

Сергей Лушан жамоаси ҳам айни дамда бир очко билан “А” гуруҳида сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Осиё чемпионлар лигасида тўп сураётган яна икки Ўзбекистон клуби – “Пахтакор” ва “Насаф” 18 март куни гуруҳ босқичининг 3-тур ўйинларини ўтказишади.

“В” гуруҳида 4 очко билан биринчи бораётган тошкентликлар ўз майдонида БААнинг “Ал Айн” жамоасини қабул қилади.

“D” гуруҳида 3 очко билан иккинчи поғонада бўлган “Насаф” эса сафарда БААнинг “Ал Аҳли” жамоасига қарши беллашади.

XS
SM
MD
LG