Линклар

Покистонда номаълум шахслар АҚШ разведкасига Усома бин Ладинни топишда ёрдам берган шифокорнинг собиқ адвокатини отиб кетишди.

Маҳаллий полиция Самиуллоҳ Хон Афридий Пешовар шаҳрида 17 март куни отиб кетилганини, қотиллар қидирилаётганини маълум қилди.

Ал-Қоидадан ажраб чиққан Жундуллоҳ жанггарилар гуруҳи ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олган.

Гуруҳ адвокат Усома бин Ладин ҳақидаги маълумотларни АҚШга берган шифокорни ҳимоя қилгани учун ўлдирилганини билдирди.

Афридий жанггариларга алоқадорликда айбланган ва 33 йилга қамалган шифокор Шакил Афридийни судда ҳимоя қилган эди.

Адвокат жанггарилар тарафидан таҳдидлар бўлгани туфайли 2014 йили Покистонни вақтинча тарк этган эди.

XS
SM
MD
LG