Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:50

Исроилдаги сайловда иқтидордаги партия ғолиб чиқди


Нетаняху Фаластин давлатини барпо этишларига изн бермаслигини айтади
Нетаняху Фаластин давлатини барпо этишларига изн бермаслигини айтади

Исроил парламент сайловида бош вазир Бенямин Нетаняху бошчилигидаги Ликуд партияси кутилмаганда ғалаба қозонди.

Сайлов бошланғич натижаларига кўра, иқтидордаги ўнг қанот Ликуд партияси парламентдаги 120 ўриндан 30тасини қозонди.

Мухолифат раҳбари Исаак Херзог Нетаняху билан гаплашиб, уни "ютуқ билан табрикладим ва омад тиладим," деб айтди.

Херзог бошчилигидаги сўл қанот “Сионист Иттифоқи” парламентда 24 ўринни эгаллади.

Сайловдан олдин ўтказилган сўровга кўра, Ликуд партияси мухолифатдан орқада қолаётганди.

Энди Нетаняху ўнг қанот партиялар ва диний гуруҳлар раҳбарлари билан коалицион ҳукумат қуриш бўйича музокаралар олиб боради.

Агар коалицион ҳукумат қурилса, бу Нетаняхунинг тўртинчи бор бош вазир бўлишини англатади.

Шарҳловчиларга кўра, сайлов натижалари Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнини ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин.

Сайлов олди кампаниясининг сўнгги кунида Нетаняху Фаластин давлатининг қурилишига изн бермаслигини айтган эди.

XS
SM
MD
LG