Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:45

Қирғизистон жанубида Ҳизбут Таҳрир гуруҳининг аёл фаоли ҳибсга олинди


Боткен вилоятида асосан қирғизлар ва ўзбеклар истиқомат қилади
Боткен вилоятида асосан қирғизлар ва ўзбеклар истиқомат қилади

Қирғизистон милицияси мамлакатда фаолияти тақиқланган “Ҳизбут Таҳрир” Исломий гуруҳининг аёл раҳбарларидан бирини ҳибсга олди.

Ички Ишлар вазирлиги исмини ошкор этмаган бу аёл 2003 йилдан буён қидирувда бўлгани хабар қилинади.

Вазирликка кўра, Ҳизбут Таҳрир фаоли 17 март куни Боткен вилоятида маҳаллий полиция томонидан қўлга олинган.

Вазирликнинг айтишича, Боткен вилоятида ўтказилган амалиёт бир ой муқаддам ҳибсга олинган диний пешво Рашод Камоловга қарши қўзғатилган тергов ишига боғлиқдир.

Қирғизистон Ички Ишлар вазирлиги тарқатган баёнотга кўра, Камолов тарафдорлари дея кўрилган шахслар уйларини тинтув қилиш чоғида тўрт дона ўқ отар қурол, ўқ-дори ва диний экстремистик адабиётлар топилган.

XS
SM
MD
LG