Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:33

Тунисдаги миллий музейга қонли ҳужум содир этилди


Тунис махсус кучлари музей биносини ўраб олди
Тунис махсус кучлари музей биносини ўраб олди

Тунис бош вазири Ҳабиб Эссиднинг айтишича, пойтахт Тунисда музейга қуроллилар томонидан содир этилган ҳужумда 19 нафар инсон, жумладан 17 хорижий сайёҳ ўлдирилди.

Эссидга кўра, яна 22 нафар сайёҳ ва икки нафар тунислик 18 март куни уюштирилган ҳужумда жароҳат олди.

Музейга ҳужум қилган икки қуролли хавфсизлик кучлари томонидан ҳалок этилди.

Гаровга олинган кўплаб сайёҳлар озод этилди.

Эссиднинг телевидение орқали маълум қилишича, Тунис парламенти яқинида жойлашган “Бардо” музейига қилинган ҳужумда ҳалок бўлганлар орасида Италия, Германия, Польша ва Испания сайёҳлари бор.

Ҳалок этилган икки нафар тунисликнинг бири хавфсизлик ходими бўлган.

Оврўполик сайёҳлар ҳисобига йирик даромад кўрадиган Тунис ҳозиргача нисбатан тинч мамлакат ҳисобланарди.

.

XS
SM
MD
LG