Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:12

Қозоғистонда икки нафар милиция зобити қамалди


Қозоғистон милиция бўлинмалари ва тергов изоляторларида қийноқлар кенг қўлланилади
Қозоғистон милиция бўлинмалари ва тергов изоляторларида қийноқлар кенг қўлланилади

Қозоғистонда уч нафар милиция зобити гумонланувчи шахсни қийноққа солгани учун озодликдан маҳрум этилди.

Қозоғистон шимоли-ғарбидаги Ақтўбе шаҳрида суд уч милиция зобитини тақинчоқ ўғирлашда гумон қилинган шахсни қийноққа тутишда айбдор деб топиб, улардан икки нафарини уч йилга озодликдан маҳрум этди.

Учинчи шахс шартли уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилди.

Фаоллар Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари аҳволини давомли танқид қилиб келади.

Уларга кўра, милиция бўлинмалари ва тергов ҳибсхоналарида қийноқлар кенг тарқалган.

2013 йил январь ойида, шимолий Қўстанай вилоятида суд 2007 йилда милиция томонидан қийноққа тутилган шахсга товон пули тўлаш ҳақида қарор чиқарганди.

2013 йил ноябрида эса Ақмола вилояти суди икки милиция зобитини гумонланувчи шахсга нисбатан қийноқ қўллагани учун уч йилга озодликдан маҳрум этганди.

XS
SM
MD
LG