Линклар

Виртуал сайлов комиссияси расмий сайтига ҳужум қилинди


Виртуал сайлов комиссияси раиси Мўътабар Тожибоева

Виртуал сайлов комиссияси раиси Мўътабар Тожибоева

Интернетда Ўзбекистон президенти виртуал сайловини ўтказаётган Виртуал сайлов комиссияси расмий сайти 17 март оқшомидан буён очилмаяпти. Комиссия раиси, “Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқлари халқаро ташкилоти раҳбари Мўътабар Тожибоеванинг Озодликка билдиришича, сайтга номаълум хакерлар ҳужум қилган бўлиши мумкин.

Тожибоева хоним Озодликнинг воқеа муносабати билан берган саволларига жавоб берди:

Ўзбекистондаги президент сайловига параллел равишда глобал тармоқда ўтказилаётган сайловда иштирок этиш учун Виртуал сайлов комиссияси томонидан 12 номзод рўйхатга олинган.

Улардан 3 нафари Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган номзодлар, қолган 9 нафари эса Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисида расмий Тошкент сиёсатига нисбатан мухолиф қарашда бўлган номзодлардир.

Виртуал сайлов комиссияси шу йил 29 мартида Ўзбекистонда ўтказилажак президент сайловларида қатнашиш учун Марказий сайлов комиссияси томонидан номзод ўлароқ рўйхатга олинган амалдаги президент Ислом Каримовни виртуал сайловга номзод сифатида рўйхатга олишдан бош тортган ва бунга Ислом Каримовнинг Ўзбекистон конституциясининг 90-моддасини қўпол равишда бузганини асос ўлароқ келтирган. Ўзбекистон қомусининг мазкур моддасида “айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг Президенти бўлиши мумкин эмас”, деб кўрсатилган.

Виртуал сайлов комиссияси матбуот котиби Улуғбек Бакировга кўра, ВСК рўйхатга олган номзодлар учун овоз бериш 1 мартдан бошланган ва 29 мартгача давом этади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG