Линклар

logo-print

Москвада Қрим аннекция қилинганиниг 1 йиллиги тантанали нишонланди


Владимир Путин ва Лариса Долина Москвадаги концертда қўшиқ куйламоқда.

Владимир Путин ва Лариса Долина Москвадаги концертда қўшиқ куйламоқда.

Москвада 18 март куни Қримнинг Россияга қўшиб олинганига бир йил тўлгани муносабати билан тантанали концерт ўтказилди.

Василевский спуск майдонида ўтказилган тадбирда президент Владимир Путин, Думадаги партиялар лидерлари, Қрим ва Севастополнинг амалдаги раҳбарлари, кремлпараст фаоллар ҳамда “Антимайдон” ҳаракати аъзолари иштирок этди.

Расмий хабарларга қараганда концертга юз мингдан ортиқ одам йиғилган.

Концертга келганлар олдида нутқ сўзлаган Владимир Путин ўз сўзи давомида Қрим ҳақида гапириб: “Гап фақат бизда етрали бўлган ер ҳақида кетаётгани йўқ, гап бизнинг тарихий боғлиқлигимиз ҳақида, бизнинг маънавий бирлигимиз ва давлатчилигимиз манбалари ҳақида кетаяпти”, деб айтди.

Аввалроқ рус матбуоти Москва ҳукумати мазкур концертга одамларни мажбурий жалб этиш ҳақида кўрсатма бергани ҳақида ёзган эди. Интернетда эса концертга одам йиғилаётгани, концертда иштирок этиш учун кетган вақт учун ҳақ тўланиши ҳақида эълон пайдо бўлган.

XS
SM
MD
LG